САЙЁР ҚАБУЛ! 

САЙЁР ҚАБУЛ! 

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Гулистон давлат университети

2019 йил 12 июнь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган Гулистон давлат университети фаоллар залида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Каримов Маджит Маликович раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

Фото: Гулистон давлат университети

Сайёр қабулда Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Абдуғаниев, Гулистон давлат университетининг ректори М.Ходжиев, ДТМнинг Сирдарё вилояти бўлими ходимлари, Сирдарё вилоят халқ таълими, касб-ҳунар таълими, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, Давлат хизматлари агентлиги (туман ва шаҳарлари билан биргаликда), Ички ишлар, Ахборот технологиялари, Фавқулотда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси, вилоят матбуот бошқармаси, СЭС, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси, Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси раҳбари, вилоят телерадиокомпанияси директори, “Сирдарё ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари, барча умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлари директорлари, ота-оналар, академик лицей, касб-ҳунар таълими коллежлари, мактаб битирувчилари иштирок этишди.

Гулистон давлат университети

Report Page