“Ёш фермерлар инновацион ривожланиш йўлида”

“Ёш фермерлар инновацион ривожланиш йўлида”

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Ёшлар ойлиги доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оқолтин туман Кенгаши, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ёш фермерлар ҳамда ишсиз, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган ёшлар иштирокида “Ёш фермерлар инновацион ривожланиш йўлида” мавзусида агросаёхат ташкил этилди.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

Агросаёхатнинг асосий мақсади ёш фермерларнинг кўп тармоқли фаолият турлари билан шуғилланишлари, улардан янада кўпроқ фойда олишлари ва янги иш ўринларини яратишлари ҳамда ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларни туяқушчилик фаолияти билан шуғулланишларига кўмаклашишдан иборат.

Агросаёхат давомида 21 нафар ёшлар “Sirdaryo Oqoltin Straus” фермер хўжалиги раҳбари ёш фермер Тошпўлатов Дониёр фоалияти билан яқиндан танишдилар.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

-        “Фермер хўжалигимизда бугунги кунда жами 60 та туяқуш парваришлаб келинмоқда. Улардан 37 нафари вояга етган ва катта туяқушлардир. Улар хар икки кунда биттадан тухум беришади, тухумларини ўзини мўмайгина пулга сотябмиз” дейди ёш фермер Дониёр Тошпўлатов.

Фото: Анвар Тўйчиев / Telegram

        “Мазкур агросаёхат бизга жуда катта тажриба дарси бўлди. Сабаби биз эндиликда туяқушларни парваришлаш, улардан яхши даромад олишни ўргандик” дейди - Т.Боймуродов.

Анвар Тўйчиев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят кенгаши матуот котиби

Report Page