Комил Алламжонов блогернинг телефонини тортиб олган солиқчиларни кескин танқид қилди

Комил Алламжонов блогернинг телефонини тортиб олган солиқчиларни кескин танқид қилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Twitter

Солиқ идораси ходимлари блогер Азиз Ашурбаевнинг телефони ва унинг “Инстаграм” тармоғидаги саҳифаси олиб қўйгани ҳақида маълумот келиб тушди, деб ёзмоқда Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги директори Комил Алламжонов ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Фото: Twitter

Унинг қайд қилишича, Давлат солиқ қўмитасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, агарда инспекторнинг хатти-ҳаракати қонунга зид бўлса, чора кўрилиши талаб қилинади.

“Солиқчиларимиз блогерларни солиққа тортиш ёки уларга қарши юқоридагидек зўравонлик қилишдан аввал тизимдаги коррупцияни йўқотиш, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш каби энг долзарб муаммоларни ҳал этсалар, жамиятга ва иқтисодиётга кўпроқ фойда келтирган бўлар эдилар.

Шуни алоҳида таъкидлашни истар эдимки, юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимояси остида. Уларга нисбатан ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатга қарши туришга тайёрмиз!“, дея ёзиб қолдирган Алламжонов.

Report Page