Даҳолар қандай вояга етади? Замонавий ота-оналар учун тавсия!

Даҳолар қандай вояга етади? Замонавий ота-оналар учун тавсия!

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ментал арифметика санъат ва ақл-идрокни ривожлантиради. 522+145+398-573+847=? Ушбу математик амални бир неча сонияда ёдда еча оласизми? Сизнинг фарзандингиз уддалайди.

Бизнинг ҳаётдаги омадимиз кўп ҳолда бизнинг ақл-идрокимизга боғлиқ. Ментал арифметика бу санъат ва ақл-идрокни ривожлантирувчи дастурдир. Вилоятимизда биринчилардан бўлиб, "Smart Education" инновацион ўқув маркази сертификатланган тренерлар билан биргаликда «Ментал арифметика» дастурини тақдим этмоқда. Ушбу дастур ёрдамида болалар нафақат ўқишида муваффақиятга эришадилар, балки ҳаёт мотивацияси (ички туртки)га ҳам эга бўлиб, мақсадга илтинувчан бўлади.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ушу дастурни ўрганган ўқувчилар бир қатор танловларда юқори натижаларни кўрсатмоқдалар. Мутахассислар 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун йўналтирилган ақл машқи дастурини қўллайди. Ўқиш давомийлиги курснинг тезлиги ва боланинг қобилиятига қараб икки йилдан уч йилгача давом этиши мумкин. Соннинг квадрат ва куб даражасини ҳисоблаш дастурнинг сўнгги босқичидир. Тажриба шуни кўрсатадики, ҳар қандай ёшдаги болалар дарсларни тезда қабул қилиб, иштиёқ билан бажарадилар. Қоидага кўра, уй вазифаси мутлақо оз вақт олади.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ментал арифметика — бу юкори сифатли дастур бўлиб, математик амални мияда калькулятордан ҳам тезроқ ҳисоблашни ўргатади. Ментал арифметика дастури фарзандингизга қуйидаги малакаларни ривожлантиришга ёрдам беради:

  • Диққатни жамлаш;
  • Тасвирий хотира;
  • Ижодий фикрлаш;
  • Тинглаш ва кузатувчанлик;
  • Тасаввур қилиш;
  • Мантиқ;
  • Аналитик фикрлаш.
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Бу дастурни нима учун танлаш керак?

  • Шахсий ёндашув: ўқитувчи ҳар бир болага унинг қабул қилиш хусусиятини инобатга олган ҳолда эътибор каратади;
  • Самарадорлик: натижа машғулотнинг 30 дақиқасидан сўнг аён бўлади;
  • Вакт тежамкорлиги: ҳафтасига жами 160 дақиқа машғулот ва ҳар куни 10 дақиқа уй вазифаси;
  • Ўқитувчилар таркиби: таълим соҳаси ва психология бўйича тажрибали мутахассислар;

Мотивация: энг яхши ўқувчилар совғалар билан тақдирланадилар, турли хил олимпиадаларда қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ушбу дастур буйича таълим олаётган болалар нафакат математикадан, балки бошка фан соҳаларида хам муваффақиятга эриша оладилар. Бу ерда улар ўзига ишонувчанликка ва қийинчиликни енга олишга эга бўладилар. Ҳозирги пайтда, атрофда чалғитувчи омиллар кўп бўлганлиги сабабли, болалар устувор йўналиш танлаш ва ўқишга қизиқиши қийин бўлиб бормоқда. Айнан шу муаммода ментал арифметика ота-онага ёрдам беради.

Ўз фарзандингизни ақлий ривожлантириш "Smart Education" инновацион ўқув марказига бериб, Сиз уни ҳар томонлама ёруғ йўлбошчи ва муваффақитли, комил инсон бўлиб етишишига йўл очиб берган бўласиз.

Фото: Sirdaryo Xabarlari

"Smart Education" инновацион ўқув маркази

Телефон: (+998 94) 664-6632

Манзил: Гулистон шаҳри, 5-мактаб ён томонидаги 2 қаватли бинода

Телеграм: @MentalArifmetica

Report Page