Тошкент вилоятида 19 ёшли йигит каналга чўкиб кетди.

Тошкент вилоятида 19 ёшли йигит каналга чўкиб кетди.

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

Бу ҳақда хабар берган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси, аҳолига мурожаат билан чиқди:

Ҳурматли фуқаролар Ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслигингизни, белгиланган жойларда чўмилган вақтингизда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, аввал Янгиер шаҳрида ёш боланинг чўкиб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик, огоҳ бўлинг!

Report Page