Сирдарё туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди

Сирдарё туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

Жорий йилнинг 8 июнь куни Сирдарё туманида соат 06.10ларда 37 ёшли фуқаро, Б.М. ўзининг бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли автомашинасини “Тошкент-Душанбе” М-34 йўлининг 81-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган Самарқанд вилоятида яшовчи, 34 ёшли С.Ж. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, натижада “Лада Ларгус” автомашинасининг икки нафар йўловчилари, жароҳат олиб, уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page