Ласеттидаги парфюмерия манзилга етиб бормади

Ласеттидаги парфюмерия манзилга етиб бормади

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан Мирзаобод тумани ҳудудида парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, тезкор кузатувга олинган фуқаро А.А.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли, енгил автотранспорт воситаси Мирзаобод туманидан ўтувчи Гулистон­­-Гагарин йўналиши бўйлаб йўл четида тўхтаган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида салони ва юкхонаси кўздан кечирилганида фуқаро А.Г.А.га тегишли, “Faberlic” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 34 турдаги, жами 519 дона тахминий қиймати 31 120 000 сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Хозирда аниқланган холат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page