Ғаллакорлар муносиб тақдирланмоқда

Ғаллакорлар муносиб тақдирланмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан биргаликда Сардоба тумани ҳудудида ғалла ўримида муносиб иштирок етаётган комбайн операторлари ва юк ташувчи автомобиллар ҳайдовчилари эсталик совғалари билан тақдирланди. Бундай эътиборлар ғаллакорларимизга бу йилги ғалла хосилини нес-нобуд қилмай йиғиб олишда янада шижоат ва ғайрат беради.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

"Бу йилги етиштирилган ғалла ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш борасида мутасаддилар томонидан пухта ҳозирлик кўрилди. Ғалла ўрим-йиғимида иштирок этувчи ўрим комбайнлари, юк ташувчи автомобиллар ёнғин хавфсизлиги бўйича техник кўрикдан ўтказилди, шу билан бирга аниқланган носозликлар зудлик билан бартараф этилиб, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланди"- дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ғ.Ғ.Мухамедов.

Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ
Фото: Сирдарё вилояти ФВБ

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки ғаллани ёнғиндан асраш ҳар бир фуқарони бурчи ҳисобланади.

Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати

Report Page