Янгиер шаҳридаги “Обод юрт”, “Шодлик”, “Маърифат” маҳаллаларининг бўлиниши ҳисобига шаҳарда янги 3 та маҳалла ташкил этилади

Янгиер шаҳридаги “Обод юрт”, “Шодлик”, “Маърифат” маҳаллаларининг бўлиниши ҳисобига шаҳарда янги 3 та маҳалла ташкил этилади

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокими қарори иловаси

Бу ҳақда Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг "Янгиер шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларни бирлаштириш, бўлиш, уларнинг чегараларини белгилаш ва уларга ном бериш тўғрисида"ги қарори лойиҳасида қайд этилган.

Қарор лойиҳаси қуйидаги кўринишда қайд этилган:

"Янгиер шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларни бирлаштириш, бўлиш, уларнинг чегараларини белгилаш ва уларга ном бериш тўғрисида

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раислигида 12.02.2020 йилда “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устиворлигини таъминлашда маҳалла институтини мутлоқо янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” ведиоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва қонун устиворлигини таъминлашда маҳаллаларнинг ўрни ҳақида гапирилиб, ҳалқ билан мулоқотни янада кучайтириш, одамлар билан ишлашни янада соддалаштириш мақсадида, ҳар 500 та хонадонга битта маҳалла ташкил этишга алоҳида урғу берилди.

Шаҳардаги 8 та маҳаллаларда аҳоли сонининг маҳаллалар ташкил этилган 1992 йилдагига нисбатан юқори даражада кўпайди, шунингдек якка тартибдаги ва кўп қаватли янги уйлар қурилганлиги сабабли янги кўчалар пайдо бўлди, натижада хонадонлар сонининг кўпайганлиги маҳаллаларни қайта бўлиб, чегараларини белгилашни тақозо этмоқда.

Шу мақсадда Янгиер шаҳар “Обод юрт”, “Шодлик”, “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолининг фикрини, маҳаллалар ҳудудининг катталиги ва аҳоли сонининг кўплигини инобатга олиб, маҳаллаларни бўлиш бўйича, шаҳар ҳокими номига илтимоснома билан чиқилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Географик обектларни номлари тўғрисида"ги 303-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуннинг 6, 24-моддаларига асосланиб, Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши сессияси қарор қилади:

1. Янгиер шаҳар “Маърифат” (14.02.2020 йил 6-сонли), “Обод юрт” (14.02.2020 йил 19-сонли) ва “Шодлик” (14.02.2020 йил 23-сонли) маҳалла фуқаролар йиғинларининг мурожаатлари ва йиғилиш баёнлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. “Обод юрт”, “Шодлик”, “Маърифат” маҳаллаларининг бўлиниши ҳисобига шаҳарда янги 3 та маҳалла ташкил этилсин, уларнинг чегаралари ва номлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Шаҳар молия бўлими (Р.Сувонов) Янгиер шаҳар худудидаги маҳаллаларни бўлиш, уларнинг чегараларини белгилаш ва уларга ном бериш билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қоплаш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратилсин.

4. Мазкур қарори ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Р.Назирқулов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ж.Комилов зиммасига юклатилсин.

 Кенгаш раиси                    И.Хўжаев


Маълум бўлишича, мазкур қарор лойиҳаси жорий йилнинг 18-июнидан сўнг имзоланиши кутилмоқда.

Report Page