Тошкентда «Исузу» ва «Камаз» тўқнашди. Ҳайдовчи ва чиптачи жароҳат олган

Тошкентда «Исузу» ва «Камаз» тўқнашди. Ҳайдовчи ва чиптачи жароҳат олган

@Sirdaryo
Фото: "Xabar.uz"

Бугун, 9 июн куни соат 14:00 лар атрофида пойтахтнинг Олмазор туманида Қорақамиш ва Бешқўрғон кўчалари кесишмасида «Исузу» русумли автобус ҳамда «Камаз» юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Xabar.uz'нинг ёзишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасаддилари воқеа жойига чиқиб ҳолатни ўргандилар. Дастлабки хулосаларга кўра 18-автобус саройи тасарруфидаги 31- йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси К.Н бошқарувда мўлжални тўғри ололмай, чорраҳада тўхтаб турган «Камаз» автомобилининг орқа чап бурчагига урилган.

Ходиса натижасида ҳайдовчи ва чиптачи жароҳатланган. Уларга шифохонада биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ.

Автобусга техник шикаст етган.

Воқеа тафсилотлари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан батафсил ўрганилмоқда.

Report Page