“Халқ қабулхонаси” ва вилоят прокуратурасида бугундан шахсий қабул жараёни бошланди

“Халқ қабулхонаси” ва вилоят прокуратурасида бугундан шахсий қабул жараёни бошланди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли Қарорига асосан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини қабул қилиш “онлайн” режимига ўтказилган бўлиб, карантин даврида 1348 та мурожаатлар “онлайн” режимида ёки  “1007” ишонч телефони орқали масофадан туриб қабул қилинди.

Карантин чоралари юмшатилиши муносабати билан Сирдарё вилоят прокуратураси органлари томонидан фуқаролар, юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларини шахсан қабул қилиш бугундан бошлаб юборилди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Жумладан, жорий йилнинг 9 июнь куни Гулистон шаҳар "Маданият" маҳалласида яшовчи Ф.Ризахўжаева вилоят прокуратураси биносида шахсан қабул қилиниб, унинг кўчасини таъмирлаш ва Ширин шаҳрида яшовчи М.Ниёзованинг уй-жой низоси билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Шунингдек, вилоят прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилояти "Халқ қабулхонаси"да ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари соат 15:00 дан 17:00 гача шахсан қабул ўтказилади.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Report Page