Мирзаобод туманида туман ҳокими Хамидулла Абдуллаев иштирокида онлайн-брифинг бўлиб ўтди

Мирзаобод туманида туман ҳокими Хамидулла Абдуллаев иштирокида онлайн-брифинг бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Мирзаобод тумани ҳокими Х.Абдуллаев

Бугун, 9 июнь куни соат 10:00 да Мирзаобод туман ҳокимлигида туман ҳокими Х.Абдуллаев иштирлкида онлайн брифинг бўлиб ўтди. Брифингда «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978 сонли Президент фармони ижроси доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.

Барчамизга маълумки, пандемия сабабли кўплаб мамлакатлар қатори юртимизда ҳам тадбиркорлик муҳитини сақлаб қолиш, уларни бир маромда фаолият юритишини таъминлаш учун юртбошимиз томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда карантин тартиби эълон қилинган кундан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари бериш бўйича муҳтарам Президентимизнинг 5969, 5978, 5996 сонли фармонлари қабул қилиниб, тадбиркорларимизга кўплаб имтиёзлар берилганидан хабарларингиз бор. Мисол учун, Фармонга асосан кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар келгуси уч ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилди. Шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди. Бу эса пандемия вақтида иш фаолиятида даромадлари пасайган ёки умуман фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Энг аҳамиятли томони, ушбу фармонда тадбиркорлик субъектларига товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилиши ҳамда кичик корхоналар учун жорий йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилади. Микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималарни ундириш 2020 йил 1 сентябргача тўхтатилади. Туманда 5996-Фармонга асосан пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар 829 та тадбиркорларнинг қарийб 3,5 млрд.сўм қарздорликни ундириш 2020 йил 1 сентябрга қадар тўхтатилди. Бугунги кунга қадар туманда 303 млрд. сўмлик кредитларнинг 140,1 млрд. сўми жорий йилнинг 1 октябрига қадар 6 ой муддатга узайтирилди. жумладан, 259 та тадбиркорлик субъектларининг 227.3 млрд. сўмлик кредитларининг 118,4 млрд. сўми; - 6014 та жисмоний шахсларнинг 75,7 млрд. сўмлик кредитларининг 21,8 млрд. сўмининг тўлов муддатлари узайтирилиб берилди. Мисол учун, Тумандаги қишлок хужалиги махсулотлари ҳамда трикотаж махсулотларини экспорт қилувчи “ALL FOR ALL TRADE” МЧЖнинг 105,7 млрд. сўм кредитларининг 70,5 млрд. сўмининг тўлов муддати 1 октябрига қадар узайтирилди.

Шунингдек туман хокими Х.Абдуллаев аҳоли томонидан келиб тушган яна кўпгина саволларга ҳам жавоб бериб ўтди.

Савол: “Сардоба сув омбори”нинг таъсирини юмшатиш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадида талофат кўрган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасида тадбиркорлик субъектлари томонидан қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилаяпти?

Жавоб: Муҳтарам Президентимизнинг Сардоба сув омбори тошқин зарарининг таъсирини юмшатиш мақсадида туманга ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 1 трлн. 49 млрд. 918 млн.сўмлик 143 та янги инвестиция лойиҳалари шакллантирилиб, 3790 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилиши белгиланди. 2020 йилнинг III чорагида 407 млрд 418 млн.сўмлик 8 та йирик лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 2108 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланди.

Жумладан: Навбаҳор МФЙ ҳудудида 16 гектар ер майдонида 64 та 25 сотихлик иссиқхоналар “Mirzaobod Limonchilik Clasteri” МЧЖ томонидан умумий қиймати 70,5 млрд.сўмлик иссиқхона, совутгичли сиғим ҳамда мевани саралаш лойиҳаси 400 та иш ўрни; -Ҳақиқат МФЙ ҳудудида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофида "ORCHID BEAUTY" МЧЖ томонидан 70,5 млрд.сўмлик мато бўяш, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 1000 та янги иш ўринларини яратиш лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига ишсиз ёшлар, аёллар бандлиги таъминланади.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page