"Бахтли оила" акцияси Гулистон туманида

"Бахтли оила" акцияси Гулистон туманида

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани
Оила – бу ҳар бир инсон учун бахти ва саодати, орзу ва ҳаваслари, мақсад ва муддаоларини бирлаштирадиган, қувончли ёки мушкул вазиятларда суяна оладиган кичик бир ватан ҳисобланади.

Ватанимизда оила жамиятнинг асоси деб эътироф этилади. Демак оила шахсий масала эмас, балки ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги маълум бўлади.

Сирдарё вилоятининг барча туман-у шаҳарларида "Бахтли оила" лойиҳаси доирасида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу лойиҳа бугун, жорий йил 8 июнь куни Гулистон тумани 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман Адлия бўлими, туман бош имом-хатиби, отинойилар, малакали психологлар иштирок этишди. Дастлаб, 13- сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида тумандаги маҳалла раислари ва фаоллари, ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда иштирокчилар учун мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Видеоролик намойишидан сўнг туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Хушмуратов, туман бош имом-хатиби Д.Сулаймонов, туман адлия бўлими бошлиғи О.Бозоровларнинг маърузалари тингланди. Шундан сўнг, алоҳида хоналарда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан индивидуал суҳбатлар ташкил этилди. Ушбу суҳбатларда тадбир иштирокчиларига ҳуқуқий, диний, психологик ҳамда оилавий масалалар бўйича ёрдамлар кўрсатилди.

Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани
Фото. Гулистон тумани

Тумандаги маҳаллалардан 10 дан ортиқ оила жалб қилиниб, улар билан барча мутасадди ходимлар томонидан суҳбат ўтказилди. Натижада, 3 та оила яраштирилди, яна 3 та оилаларга келишиб олишлари учун муддат берилди.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page