Полиция шефи ўз ўрнини афроамерикаликка бўшатиб берди

Полиция шефи ўз ўрнини афроамерикаликка бўшатиб берди

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Орегон штати Портленд полиция бошлиғи шаҳардаги тартибсизликлар туфайли истеъфога чиқди, у ўз ўрнини афроамерикаликка бўшатиб берди. Бу ҳақда «Xabar.uz» хабар берди.

«Портленд полицияси ўзгаришларда етакчи бўлиши зарур. Улар ишонч билан бошланади. Раҳбариятдаги бу ўзгариш кўнглимдан ўтганди. Чак Ловелл бутун умрини ўз хизматига бағишлади. Мен унга ва раҳбарлигига 100% ишонаман», — деб ёзади полиция шефи Жами Реш «Twitter»да.

«Oregonian» маҳаллий порталнинг ёзишича, полиция раҳбари Жорж Флойд ўлимидан сўнг шаҳардаги тартибсизликларга жавобан суст ҳаракат қилганлиги учун танқид қилинганди. Таъкидланишича, энди полиция раҳбарлиги афроамерикаликка ўтади.

Май ойининг охиридан бошлаб АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида Миннеаполисда шафқатсизларча ҳибсга олинган қора танли кишининг ўлими юзасидан полициянинг шафқатсизликларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Воқеа видеога олинган. Айрим вазиятларда норозиликлар тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар, талончилик ва босқинчиликларга сабаб бўлмоқда.

Report Page