ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛМОҚДА

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Карантин даврида Боёвут туман адлия бўлимига фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда.

Хусусан, Боёвут туман адлия бўлимига фуқаро М.Хўжақулов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Боёвут туман кенгаши томонидан 6 539 411 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши сабабсиз кечиктирилаётганлиги, уни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Ўрганиш давомида, жорий йилнинг 1 июнь санасида Боёвут туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига даъво ариза киритилиб, 6 539 411 сўмлик иш ҳақи ундирилиши юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Иш ҳақини ололмай юрган биргина М.Хўжақулов эмас экан. Тўланмаётган иш ҳақини ундиришда амалий кўмак сўраб Беруний маҳалласи Нурафшон кўчаси 8-уйда яшовчи фуқаро М.Саидазимова ҳам туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Унинг Боёвут туман агросервис МТП томонидан тўлаб берилиши лозим бўлган, аммо тўланмай келаётган 5 107 680 сўм иш ҳақи юзасидан ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, жорий йилнинг 3 июнь санасида Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судига даъво ариза киритилиб, 5 107 680 сўмлик иш ҳақи ундирилиши юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.

Айтиш жоизки, туман адлия бўлими фуқаролар мурожаатларини "Боёвут туман адлия бўлими" телеграм гуруҳи ҳамда "Facebook" ижтимоий тармоғидаги туман адлия бўлими саҳифаси орқали ҳам қабул қилинмоқда.

Ж.Шомирзаев,
Боёвут туман адлия бўлими бошлиғи

Report Page