Нур-Султон шаҳрининг номи қайта Остонага ўзгартирилади

Нур-Султон шаҳрининг номи қайта Остонага ўзгартирилади

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Нур-Султон шаҳрининг номи қайта Остонага ўзгартирилади. Бу ҳақда вазирлик вакили Қосимхон Нурдаулетовнинг «Нурсултанский просвет» газетасига берган интервьюсига таяниб "Халқ Сўзи Online" хабар бермоқда.

“Бу тўғри ва адолатли қарор. Биз Остона учун қанча куч ва энергия сарф қилинганини яхши биламиз. Биласизми, Остона – Оқмўла вилоятининг собиқ маркази. Тасаввур қилинг, бугунги кунда Остона Евросиё минтақасида тан олинган халқаро марказлардан бири, жуда чиройли ва ривожланган шаҳарлардан биридир. Буларнинг барчаси унинг сиёсий иродаси туфайли рўй берди (Нурсултон Назарбоев – fishki.net). Шунинг учун Қосим-Жомарт Кемелевечнинг (Қозоғистоннинг янги президенти Токаев) ҳамма ёқтирган шаҳарнинг тарихий номини қайтариш тўғрисидаги қарори жуда тўғри ва асосли, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу қарор билан шаҳарни ва барча қозоғистонликларни табриклаймиз", - деди Нурдаулетов парламент палаталарининг қўшма мажлисидан кейин.

fishki.net нашрига кўра, журналистларнинг ушбу қарор қабул қилинганми деган аниқ саволига Нурдаулетов ижобий жавоб берган.

«Аммо қарор кучга кириши учун яна Конституцияга ўзгартириш киритиш керак», - дейилади нашрнинг хабарида.

Report Page