Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот котиби Меҳрибон Маметова иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди:

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот котиби Меҳрибон Маметова иштирокида «Сардоба» тошқини талофатларини бартараф этиш ишлари юзасидан брифинг бўлиб ўтди:

@Sirdaryo
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот котиби Меҳрибон Маметова

🌊 Сув тошқини натижасида бир қатор маҳаллаларда 66 км газ қувурлари, 47 дона газ тақсимлаш қурилмалари ҳамда 7 550 дона маиший газ баллонларига жиддий зарар етган;

📉6 865 та аҳоли хонадони табиий газдан ва 5 195 та аҳоли хонадонида суюлтирилган газ таъминотида узилишлар юзага келган;

👷‍♂️🚍Таъмирлаш-тиклаш ишларига 64 та авария-тиклаш бригадаси, 45 та автотранспорт воситалари жалб қилинди;

⚡️Шунингдек, ушбу талофатларни бартараф этиш учун зарур бўлган қувурлар (7,0 км), газ тақсимлаш қурилмалари (25 дона), газ зулфинлар (55 дона), карбид маҳсулоти (4 тн), электрод (2 тн) ва бошқа материаллар заҳираси ташкил этилди;

🔧🧯тадбир бошидан 4 кмга якин газ қувури ва 11 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиниб, ҳудудларидан 831 дона маиший газ баллонлар топилди;

📈 "Пахтаобод" газ тақсимлаш станциясидан 3 117 нафар аҳоли ва 91 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланди;

📈 "Ғалаба" газ тақсимлаш станциясидан 3 748 нафар аҳоли ва 101 та улгуржи истеъмолчилар табиий газ билан таъминланди;

🧯эвакуация қилинган аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш учун 224 тоннага якин суюлтирилган газ ва 1 000 дона маиший газ баллонлар заҳираси яратилди;

💴 Сардоба тумани “Қўрғонтепа” ҚФЙ аҳолисига ҳомийлик сифатида 200 дона газ плиталари тарқатилди ;

❗️Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларидаги жами 124 км ташқи ва ички газ қувурларини монтаж қилиш ишлари бошланди. Шу билан бирга, 35 та газ тақсимлаш қурилмаларини (ГТҚ) ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Report Page