Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний шампунь парфюмерия махсулотлари олиб кирилаётганлиги аниқланди

Юртимизга вилоятимиз орқали ноқонуний шампунь парфюмерия махсулотлари олиб кирилаётганлиги аниқланди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google images

Жорий йилнинг 28 май куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости “Оқолтин” чегара божхона пункти орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда ҳаракатланаётган Қозоғистон фуқароси С.К. билан оғзаки савол қилингандан сўнг унга тегишли бўлган қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, умумий нархи 240 минг сўмлик, 8 дона (1 донаси   30 000 сўм) “Head&Shoulders” номли шампунь парфюмерия махсулотларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги    463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Мавзуга доир: Юртимизга вилоятимиз орқали 32.6 миллион сўмлик порфюмерия товарлари ноқонуний олиб кирилаётгани аниқланди

Хозирда аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page