Ўзбекистонда 2019 йилда чўмилиш мавсуми бошланмай туриб, сувда чўкиб ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошиб кетди

Ўзбекистонда 2019 йилда чўмилиш мавсуми бошланмай туриб, сувда чўкиб ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошиб кетди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Дарё.уз

Ўзбекистонда 2019 йил бошидан бери сувда чўкиб, ҳалок бўлганларнинг 17 нафарини вояга етмаган шахслар ташкил этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Дадахонов 30 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё.уз» .

Ўзбекистонда чўмилиш мавсуми расман 15 майда очилиб, 15 сентябрга қадар давом этади. Вазирлик вакилининг таъкидлашича, 2019 йилда чўмилиш мавсуми бошланмай туриб, чўкиб ҳалок бўлганлар сони 40 нафардан ошиб кетган — бу ўтган йилги давр билан таққослаганда ҳам кўп.

«2018 йил май ҳолатига кўра, сувда чўкиб ҳалок бўлганлар сони 36 нафарни ташкил этган бўлса, 2019 йилнинг мос даврида уларнинг сони 43 нафардан ошди. Шундан 17 нафарини вояга етмаганлар ташкил этади», — деди Дадахонов.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Андижон вилоятларида 6 нафардан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида 4 нафардан, Фарғона вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳри, Навоий ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан, Қашқадарёда эса 1 нафар фуқаро сувда чўкиб, вафот этган (Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бўйича рақамлар эълон қилинмади).

Бу каби салбий ҳолатларнинг аксарияти ота-оналарнинг фарзандларига нисбатан бееътиборлигидандир. Маст ҳолатда чўмилиш ва автомобиль бошқариш оқибатида сувда чўкиб вафот этганлар сони ҳам ортмоқда. Шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ва қасддан одамни сувга чўктириш ёки жиноятни содир этгандан сўнг, жасадни сувга ташлаб юбориш ҳолатлари ҳам мавжуд. - дейди: Шуҳрат Дадахонов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

Report Page