Ховос туман пиллакорлари жорий йилнинг 1 июнь куни давлатга 58,5 тонна сифатли пилла ҳомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,7 фоизга бажаришди (Зафарнома)

Ховос туман пиллакорлари жорий йилнинг 1 июнь куни давлатга 58,5 тонна сифатли пилла ҳомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,7 фоизга бажаришди (Зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Ховос туман пиллакорлари туманимиз қишлоқ хўжалигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланган тирик пилла етиштириш режасини ошиғи билан бажардилар.

Туманимизга 58 тонна кумуш тола хирмонини етиштириш мақсадида 1055 қути ипак қурти уруғлари олиб келиниб инкубаторияларга жойлаштирилди. Жонланиб чиққан ипак қуртини парваришлаш мақсадида фермер хўжаликлари ва касаначиларга тарқатилди. Ипак қурти тарқатилган қурт боқувчилари агротехник қоидалар асосида парваришлади.

Бугунги кунда ушбу кумуш тола хирмони яратишда туманимиз пиллакорлари, хўжалик раҳбарлари, махалла фуқаролари йиғинлари раҳбарлари, қолаверса президентимизнинг қарорлари билан вилоятимизда ишга туширилган "Агроглобал" МЧЖ пиллани қайта ишлаш корхонаси ўзларининг муносиб хиссаларини қўшдилар.

Туманда хар бир ипак қурти қутисидан ўртача 55-56 кг дан хосил олиниб белгиланган 58 тонна режани 58,5 тонна ёки вилоятимиз ҳамда туманимиз олдига қўйилган режани 100,7 % бажардилар.

Бу улкан зафарга эришишда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги ва туман пилла штаби раҳбарлари ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Ховос туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page