Боёвут туман пиллакорлари давлатга 87 тоннадан ортиқ сифатли пилла ҳомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,2 фоизга бажаришди (Зафарнома)

Боёвут туман пиллакорлари давлатга 87 тоннадан ортиқ сифатли пилла ҳомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,2 фоизга бажаришди (Зафарнома)

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, туман пиллакорлари белгиланган 87,0 тонна режани 87,2 тоннага яъни 100,2 фоизга бажаришган.

Зафарнома

Бу ҳақда туман ҳокими томонидан вилоят ҳокими номига йўлланган зафарномасида ҳам қайд этилган.

"Туманда ҳар бир ипак қурти қутисидан ўртача 55-56 килограммдан ҳосил олиниб, белгиланган 87,0 тонна режани 87,2 тоннага ёки вилоятимиз ҳамда туманимиз олдига қўйилган режани 100,2 фоизга бажардилар", - дейилади зафарномада.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, вилоятимизда биринчилардан бўлиб Гулистон ва Мирзаобод туманлари пиллакорлари режани бажаришган эди.

Report Page