Боёвут туманидаги “Миришкор нафосат гулшани” фермер хўжалиги ғалла шартномавий режасини 107,1 фоизга бажарди

Боёвут туманидаги “Миришкор нафосат гулшани” фермер хўжалиги ғалла шартномавий режасини 107,1 фоизга бажарди

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани У.Юсупов СИУ ҳудудидаги “Миришкор нафосат гулшани” фермер хўжалиги 2019 йилнинг кузида 26,3 гектар майдонга барака уруғини қадаб, уни меҳр билан парваришлади, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифати бажарди. Натижада 87 тонналик ғалла ҳирмони яратиб, белгиланган давлатга дон сотиш шартномавий режасини режасини 107,1 фоизга бажарди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Аёл бўлишига қарамай деҳқончиликни ўзига касб қилган, ғалла етиштириб, уни ортиғи билан топширган ва давлат ҳирмонига қўшган ҳиссаси вилоятимиз ҳокими Ғофуржон Мирзаев томонидан муносиб эътироф этилди ҳамда фермер хўжалигининг раиси Назокат Норхўжаевага телевизор совға қилинди.

Боёвут тумани ҳокими Ахборот хизмати

Report Page