Меҳр-эътибор намунаси!

Меҳр-эътибор намунаси!

@Sirdaryo
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Бугун "1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" - муносабати билан сув тошқини оқибатида туман марказидаги 6-21-cонли умумтаълим мактаблари, Баркамол авлод болалар мактаби ҳамда 1-3-сонли мактабгача таълим ташкилотларига эвакуация қилинган болажонлар учун маънавий-маърифий тадбирлари бўлиб ўтмоқда ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан болажонларга байрам совғалари улашилди. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

Фото: Google Images

Халқаро болалар куни: байрамнинг тарихи ва анъаналари

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни – 1 июнь ҳам кириб келди. Кўпчилик мамлакатларда 67 йилдан буён 1 июнь – ёзнинг илк кунида Халқаро болалар кунини нишонлашади. Дам олиш куни бўлмаса ҳам бу кун ҳақиқий болалар байрами ҳисобланади.
1949 йилда Парижда аёлларнинг Халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтди. Бу конгрессда болаларнинг бардамлиги ва бахт-саодатининг кафолати бўлган мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор янгради. Урушдан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча митти болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб қолган эди.
Ва 1950 йилдан эътиборан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади.
1989 йилда БМТ Бош Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилди. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни жорий қилиш тўғрисида ёзилган.

Халқаро болалар куни қандай нишонланади?

Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ва шаҳарларида бу байрам болалар ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида мунозара ва лекциялар ўтказиш билан нишонланади. Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказилади.
Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.
Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page