#ТАЙИНЛОВ

#ТАЙИНЛОВ

@hokimiyatpress

Сирдарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳига янги раҳбар этиб Халбаев Шухрат Абдурахманович тайинланди.

Шухрат Халбаев 30.05.1976 йилда Сирдарё вилояти, Гулистон туманида туғулган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 2011 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи)ни таъмомлаган. Оилали 3 нафар фарзанди бор.

Фаолияти давомида:
2013-2017 йй. - Сирдарё вилояти Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2017-2019 йй. - Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

2019-2020 йй. - Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Халбаев Шухрат Абдурахмановичга эгаллаган лавозими билан муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан мувофақиятлар тилаймиз.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page