Сардоба, Оқолтин ва Мирзаободлик тиббиёт ходимлар рағбатлантирилди

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаободлик тиббиёт ходимлар рағбатлантирилди

@Sirdaryo
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Коронавирус касаллигига қарши кураш кетаётган бир пайтда Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳудудида жойлашган «Сардоба» сув омборида юзага келган техноген оқибати туфайли вилоятнинг Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман аҳолиси қийин вазиятга тушиб қолганди.

Ушбу фуқароларга ёрдам бериш ва улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Республикамизнинг турли ҳудудларидан ишчилар, хизматчилар, қурувчилар, ҳарбийлар, ҳуқуқ тартибот идоралари билан бирга тиббиёт ходимлари ҳам сафарбар этилганди.

Улар томонидан ушбу ҳудудларда аниқ режа асосида ишлар ташкил этилиб, техноген оқибатларини бартараф этиш ва қолаверса жабрланган аҳолига ёрдам бериш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

 Ана шундай аҳолига, техноген оқибатларини бартараф этиш ишларига сафарбар этилган фуқароларга тиббий хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларини рағбатлантириш мақсадида Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акбархон Мирзахонов, Республика врачлар ассоциацияси Сирдарё вилоят бўлими бошлиғи Ботир Мирзаев, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Рахима Сувонқуловалар Сардоба туманининг Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини, Оқолтин туманининг «Шодлик» ва «Уч том» маҳалла фуқаролар йиғини, Мирзаобод туманидаги Навбаҳор фуқаролар йиғинида бўлишди.

 Сув тошқини бўлмасдан олдин ушбу ҳудудларда фаолият кўрсатган А. Тоиров қишлоқ врачлик пункти, 14-қишлоқ оилавий поликлиника ходимларига ҳамда тошқин оқибатида талафот кўрган аҳолига, Республикамизнинг турли ҳудудларидан сафарбар этилган ишчи, хизматчи ва қурувчиларга хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларини тиббий жиҳозлар ва маиший техника жиҳозлар билан рағбатлантиришди.

Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Фото: Соғлиқни сақлаш бошқармаси

 -Бундан кўзланган асосий мақсад сув тошқини жабрланувчиларига кечани кеча, кундузни кундуз демай хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларни ҳар қачониданда кўпроқ рағбатлантириб, уларга бағрикенглик намунасини кўрстиш, -деди Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Рахима Сувонқулова.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page