Мирзаобод туман пиллакорлари жорий йилнинг 30 май куни вилоятда биринчи бўлиб, давлатга 10, тоннадан ортиқ сифатли пилла ҳомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,10 фоизга бажаришди. (зафарнома)

Мирзаобод туман пиллакорлари жорий йилнинг 30 май куни вилоятда биринчи бўлиб, давлатга 10, тоннадан ортиқ сифатли пилла ҳомашёсини топшириб, амалдаги режани 100,10 фоизга бажаришди. (зафарнома)

@Sirdaryo
Мирзаобод туман хокимлиги

Бу йил пилла мавсуми ҳар йилгидан бошқача келди, - деди Мирзаобод тумани мавсумий пилла аграноми Башорат опа Қодирова. Пиллакорларимиз синовларда ҳам ўзларини йўқотмади. Хатто сув тошқинида бир ҳафта қаровсиз қолган ипак қуртларини ҳам хавф ўтганидан сўнг жонлантириб олишди. Мавсумда 185 та хонадонда 185 қути ипак қурти парвариш қилиниб 223 нафар аёллар мавсумий меҳнат билан банд бўлди. Улар бир йиллик меҳнат стажига ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ижтимоий муҳтож оилаларга моддий ёрдам сифатида қўшимча ҳар бир қути ипак қурти учун 700 минг сўмдан иш ҳақи тўланмоқда. Кумуш тола хирмонини яратишда касаначилардан Сахадинова Қанди, Раҳматуллаев Алишер, Эгамқулова Дилором ҳамда "Раим ота", "Лазизбек Жасурбек хамкор" каби фермер хўжаликларининг хиссаси катта бўлди. Мавсум давомида пилла боқувчиларига 160 қоп ун, 725 литр ўсимлик ёғи берилди. Шунингдек, Мирзаобод туман ҳокими томонидан вилоят ҳокими номига зафарнома йўлланган.


Мирзаобод туман хокимлиги матбуот хизмати.

Report Page