Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

@sirdaryo
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги

31 май куни Оқолтин  туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгашининг олтинчи чақириқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ибрахимов, туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди.

Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

1) Оқолтин туманида истиқомат қилаётган фуқароларни яшаш шароитини яхшилаш, “Ақлли қишлоқ” лойиҳаси асосида уй-жой билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

2) Пандемия шароитида ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш орқали иқтисодий фаолликни тўлиқ тиклаш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш.

3) Туманда 2020 йил инвестиция дастури, жумладан жорий йил январь-апрель ойлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ва сифатли ишга тушириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, экспорт режаларининг бажарилиши.

4) Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар ва аёллар бандлигини ошириш, оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни кучайтириш тўғрисида.

5) Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 26-моддасига асосан маблағ ажратиш тўғрисида.

Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги масала юзасидан ҳисоботлар тингланди.

Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги

Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги
Фото:Оқолтин тумани ҳокимлиги

Мазкур сессияда берилган ҳисоботлар ва фикрлар инобатга олиниб, Халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгаши депуталари томонидан кун тартибидаги масалалар бўйича қарор лойиҳалари бир овоздан маъқулланди.

Оқолтин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page