Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.


Бугун Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят Кенгаши раиси Ғофуржон Мирзаев бошқариб борди.

Сессияда Халқ депутатлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида “Замонавий ва Ақлли қишлоқ” лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб берилди. Мазкур топшириқлардан келиб чиқиб бугунги кунда вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида қишлоқ ҳудудларига зарур муҳандислик коммуникациялар тортилиб, барча шароитларга эга бўлган кўп қаватли уйлар қурилмокда - деди ўз кириш сўзида Ғ.Мирзаев.

Ўтказилган сессия йиғилишида бешта мухум масала кўриб чиқилди:

1. Сирдарё вилоятида истиқомат қилаётган фуқароларни яшаш шароитини яхшилаш, “Ақлли қишлоқ” лойиҳаси асосида уй-жой билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

2. Сирдарё вилоятида карантин таъсири билан фаолиятини вақтинча тўҳтатган қурилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, саноат корхоналарининг ишлаб чиқаришини босқичма-босқич ишга туширилишини ташкиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

3. Сирдарё вилоятида 2020 йилнинг I ярим йиллигида инвестиция дастури ижросини таъминлаш, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ва сифатли ишга тушириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш бўйича кўриладиган биринчи навбатдаги чоралар ҳақида.

4. Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 6 апрелдаги “А.Р. Каримовни Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 127-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида.

5. Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисида.

Санитар-гигиеник қоидалар талаблари асосида ўтказилган сессияда ваколатга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва муҳокама қилинган ҳар бир масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши раиси ўринбосари этиб –
“17-Гулистон” сайлов округидан сайланган депутат Ходжиев Муксин Таджиевич депутатлар томонидан бир овоздан сайланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page