Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.


Бугун Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Тўйчиев Анвар Мирзаахмедович, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари- маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи Мамадаминов Ўлмас Ярмаҳамматович, сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сессия кун тартибида бешта мухим масала кўриб чиқилди:

1.Сирдарё вилоятида истиқомат қилаётган фуқароларни яшаш шароитини яхшилаш, "Ақлли қишлоқ" лойиҳаси асосида уй- жой билан таъминлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида.

2.Пандемия шароитида ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида.

3.Вилоятда 2020 йил инвестиция дастури, жумладан жорий йил январь- апрель ойлари прогноз кўрсаткичлари ижроси, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ва сифатли ишга тушириш, тўғридан- тўғри хорижий инвестиция, эеспорт режаларининг бажарилиши.

4.Оилалардаги ижтимоий- маънавий мухит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар ва аёллар бандлигини ошириш, оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни еучайтириш тўғрисида.

5.Кўп сонли фуқароларнинг талабидан келиб чиқиб, Сардоба,Мирзаобод, Оқолтин туманларида сув тошқинидан зарар кўрган аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари маҳалла ва кўча номларини қайта номлаш тўғрисида.

Биринчи масала - Пандемия шароитида туманда ишлаб чиқариш корхоналарининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш орқали иқтисодий фаолликни тўлиқ тиклаш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Мирзаобод туман ҳокими ўринбосари туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи И. Холқўзиевнинг ахбороти тингланди.

Иккинчи масала - Мирзаобод туманида 2020 йил инвестиция дастури, жумладан жорий йил январь-апрель ойлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси, йирик ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ва сифатли ишга тушириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция, экспорт режаларининг бажарилиши бўйича туман ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Д. Султонов томонидан маълумот берилди.

Сессия ишида кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан сектор раҳбарларининг ва тегишли масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Сессия кун тартибига қўйилган Қарор лойиҳалари депутатлар билан биргаликда кенг муҳокамалар, мунозаралар ва таклифлар билан келишилган ҳолда қабул қилинди.

Мирзаобод туман хокимлиги матбуот хизмати.

Report Page