Китобсевар ходимлар

Китобсевар ходимлар

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Бугунги кунда китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёшларни бадиий асарларни мушоҳада этишга чорлаш ва бу орқали асрий анъаналаримизни сақлаган ҳолда, маънавиятимиз ва маданиятимизга ҳисса қўшиш ҳар бир авлоднинг бурчидир. Зеро, бадиий адабиёт, аввало, инсонлар қалбини тарбиялайди, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади.

Шундай экан, бугун Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бир гуруҳ ходимлар ташаббуси билан божхона ходимлари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қолаверса ходимларни илм-маърифатни, руҳиятини бойитиш мақсадида бошқарма маъмурий биносидаги маънавият ва маърифат хонасида замонавий қулайликларга эга бўлган янги кутубхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур кутубхонада китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 300 дан ортиқ китоб фондига эга бу маскан эндигина божхона соҳасига қабул қилинган ёш божхона ходимлари учун муносиб туҳфа десак сира адашмаймиз. Зеро кутубхона фондида соҳага оид адабиётлар божхона ходимлар билим савиясини оширадиган саволномалар билан алоҳида бойитилган

Ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг бебаҳо жавоҳирлари билан безатилган ушбу улуғ маскан божхона ходимларининг маънавий оламини юксалтириб, ҳаётини чароғон этиши, интеллектуал салоҳияти ва тафаккурини юксалтириб, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашини теран ҳис эттиради, соҳада ходимларнинг қизиқишини янада орттиради.

Бутун дунё тан олган буюк ва фозил алломаларнинг авлоди эканмиз, мутолаа завқи ҳамда китобхонлик саодати ҳеч биримизни тарк этмасин!

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Report Page