Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можаро юзасидан Абдулла Арипов Кубатбек Боронов билан учрашади

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги можаро юзасидан Абдулла Арипов Кубатбек Боронов билан учрашади

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

Қирғизистон бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда бугун, 1 июнь куни ҳукумат аппаратининг ахборот таъминоти бўлими маълум қилди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

Маълум қилинишича, Боронов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига етиб борган. У Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказади ва у билан икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида рўй берган можарони муҳокама қилади.

Боронов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан тезкор учрашув ўтказади.

Бугунги кунда, ҳукумат маълумотларига кўра, вазиятга ечим топилди. Расмийлар хавфсизлик чораларини кучайтирган. Тегишли органлар маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

31 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиқди. Сўнг икки мамлакат фуқаролари бир-бирини тошбўрон қилган.

Report Page