“БИЛИМДОНЛАР МАСКАНИ”ДА ВИЛОЯТ АҲОЛИСИ УЧУН ГАЛА-КОНЦЕРТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“БИЛИМДОНЛАР МАСКАНИ”ДА ВИЛОЯТ АҲОЛИСИ УЧУН ГАЛА-КОНЦЕРТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”га қўшни Азербайджан Республикасида хизмат кўрсатган санъаткорлар Бейимханым Велиева ва Эхтирам Гусейнов ҳамда “Азербайджан гызлары” ўйинчилар гуруҳи ўзининг “Туркун гэлиси” номли мусиқий гала-концерт дастури билан ташриф буюришди.

Гала-концерт Азербайджан Республикаси элчихонаси ва Гейдар Алиев номидаги Азербайджан Маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Гала-концертни ўтказишдан асосий мақсад икки қардош давлатлар ўртасидаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик, дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш, маданият ва санъат соҳадаги илиқ муносабатларни йўлга қўйишдан иборат.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари О.Абдуғаниев, Гейдар Алиев номидаги Азербайджан Маданият маркази директори иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари О.Абдуғаниев сўзга чиқиб, қўшни Азербайджан Республикасидан вилоятимизга ташриф буюрган санъаткорларни самимий қутлади, ҳамда бугунги кунда икки давлат ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, мехмонлар томонидан кўргазма ташкил этилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Гала-концерт вилоятимиз аҳолиси учун бепул ташкил этилиб, Азербайджан Республикасидан ташриф буюрган Азербайджан Республикасида хизмат кўрсатган санъаткорлар Бейимханым Велиева ва Эхтирам Гусейновлар томонидан оханграбо тароналар ижро этилди.

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, “Азербайджан гызлары” ўйинчилар гуруҳининг чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Вилоят ҳокимлиги
ахборот хизмати

Report Page