МИБ Сайхунобод туман бўлими: БИР КУНДА 4 ТА ОИЛА ТИКЛАНДИ

МИБ Сайхунобод туман бўлими: БИР КУНДА 4 ТА ОИЛА ТИКЛАНДИ

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google Images

Вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент ундирувлари жараёнида ёшларнинг бир-бирларини кечиришлари, фарзандлар бахти камоли учун оила бутлиги зарурлиги алоҳида таъкидланиши ўз самарасини бериши тайин.

Фуқаролик ишлари буйича Сирдарё туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Бурунбоевдан ундирувчи Х.Жантураеванинг фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Ижро харакатлари давомида қарздор ва ундирувчи билан олиб борилган тарғибот тушунтириш ишлари натижасида бугунги кунда оила яраштирилиб, улар бирга яшашмоқда. Шунингдек, бўлим ходимлари сайъи-ҳаракатлари билан туманда яшовчи Полвоновлар, Музаффаровлар, Ўрозовлар оилалари ҳам ўзаро яраштирилиб, оилалар тикланди.

Шерали Воҳидов,
Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

Report Page