ДХА вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоятимиз миқёсида кенг кўламли “Умид берамиз” акцияси ўтказилди

ДХА вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоятимиз миқёсида кенг кўламли “Умид берамиз” акцияси ўтказилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Болаликнинг олами беғубор. Унинг самимий табассумида, тилидан чиққан бийрон сўзлари-ю, мунчоқдек чарақлаб турган кўзларида мустақил юрт фарзандларининг бахти мужасам.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Ўзбекистон болалари бугун байрамни катта қувонч билан кутиб олишди. Меҳр-саховат халкимизга хос кадрият.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари, Гулистон шаҳар Никоҳ уйи ҳамда ФҲДЁ бўлимлари иштирокида “Кам таъминланган оилаларни фарзандларини байрам билан табриклаш ҳамда “Кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишда кўмаклашиш мақсадида бошқарма ва барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан “Умид берамиз” акциясини ўтказиш тадбири ташкил этилди ҳамда байрам муносабати билан имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларга байрам совғалари тақдим этилди.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Фотима Жўраева 16 ёшда. У ўз тенқурлари сингари бугун байрам шукуҳини югуриб, ўйнаб кутиб ололмади. Бироқ эътибордан қизалоқнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Ийд рамазон байрами арафасида вилоятнинг барча шаҳар ҳамда туманларидаги 70 дан отриқ ана шундай болажонлар ҳолидан хабар олинди.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Шу куни Давлат хизматлар агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари “Умид берамиз” акциясида фаоллик кўрсатишди.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Шунингдек, “1-июнь халкаро болалар куни” муносабати билан Гулистон туман А.Яссавий маҳалласи Темирқадам кўчасида истиқомат қилувчи Абдураимовлар хонадонига ташриф буюриб, хонадоннинг ижтимоий муҳофазага муҳтож фарзандлари Абураимова Райхона, Абдураимов Темурбек, Абдураимов Ойбекларни байрам муносабати билан табриклаб ҳолидан хабар олинди ва уларга совға саломлар улашилди.

Фото: Дурсунова Мадина / Telegram

Одамийлик, саховатпешалик, меҳр – мурувватли бўлиш каби халқимизнинг эзгу фазилатларини ўзида мужассам этган бу тадбир болажонлар қалбига чексиз қувонч, эртанги кунга мустаҳкам ишонч уйғотди.

Дурсунова Мадина,
Давлат хизматлари агентиги Сирдарё вилояти бошқармаси юрисконсульти

Report Page