Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъаткорлар иштирокида Гулистон шаҳрида концерт дастурлари бўлиб ўтди

Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъаткорлар иштирокида Гулистон шаҳрида концерт дастурлари бўлиб ўтди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Шуҳрат Ўринбоев / Telegram

Жорий йлнинг 1 июнь куни Гулистон шаҳар “А.Навоий” номли билимдонлар масканида Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг ижодий ходимлари ва Озарбайжон Республикасидан ташриф буюрган Озарбайжонда хизмат кўрсатган артистлар, маданият ва санъат ходимлари иштирокида концерт дастурлари ва кўргазмаси бўлиб ўтди.

Фото: Шуҳрат Ўринбоев / Telegram

Ушбу тадбирда Озарбайжонда хизмат кўрсатган артистлар Хусайинов Эхтиром, Алиев Кўкяб ва Велиева Бейимхонимлар томонидан концерт дастурлари, созандалар ва раққосалар иштирокида ўзларининг куй ва рақсларини намиш этишди.

Фото: Шуҳрат Ўринбоев / Telegram
Фото: Шуҳрат Ўринбоев / Telegram
Фото: Шуҳрат Ўринбоев / Telegram

Шу билан биргаликда Ўзбекистонда Хайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази лойихаси билан “Озарбайжон – Кавказ дурдонаси” ҳамда “Ўзбекистон Озарбайжон маданияти ва адабиёти ҳафтаси” мавзусида кўргазмалар ташкил этилди.

Шуҳрат Ўринбоев,
Сирдарё вилояти маданият бошқармасидан матбуот котиби

Report Page