Ўзбекистонда туманларда ҳам олий ўқув юртлари ва уларнинг филиаллари ташкил этилади (Рўйхатда Сирдарё вилояти ҳам бор)

Ўзбекистонда туманларда ҳам олий ўқув юртлари ва уларнинг филиаллари ташкил этилади (Рўйхатда Сирдарё вилояти ҳам бор)

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Сўнгги икки кунда Ўзбекистонда 2 та ОТМ ташкил этилди: ТИҚХММИнинг Қарши ҳамда ТДИУнинг Самарқанд филиаллари. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Самарқанд шаҳрида Тошкент давлат иқтисодиёт университети филиали очилиши билан вилоят ОТМлар сони бўйича ҳудудлар кесимида пойтахтдан сўнг иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Республикадаги ОТМларнинг ҳудудлар кесимида жойлашуви:

Тошкент шаҳри — 42 та;

Самарқанд вилояти — 10 та;

Қорақалпоғистон Республикаси — 9 та;

Фарғона вилояти — 8 та;

Сурхондарё вилояти — 6 та;

Андижон вилояти — 5 та;

Тошкент вилояти — 5 та;

Бухоро вилояти — 4 та;

Қашқадарё вилояти — 4 та;

Наманган вилояти — 3 та;

Хоразм вилояти — 3 та;

Жиззах вилояти — 2 та;

Навоий вилояти — 2 та;

Сирдарё вилояти — 1 та.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистонда олий маълумотли бўлишга нисбатан талабнинг юқорилигини инобатга олган ҳолда фуқаролар учун олий таълим олиш имкониятини ошириб боради.

Келгуси йиллар давомида ОТМлар тармоғи янада кенгайтирилиб, нафақат вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар, балки республиканинг туманларида ҳам маҳаллий ва хорижий ОТМлар ҳамда уларнинг филиаллари ташкил этилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 104 та ОТМ фаолият кўрсатади, шундан 87 таси маҳаллий ва 17 таси хорижий ОТМлар ҳамда уларнинг филиаллари. Улардан 92 тасида ўқув-тарбия жараёнлари олиб борилмоқда, 12 тасига талабалар 2019/2020-ўқув йилидан қабул қилинади.

Report Page