“Болаларга маърифат улашамиз” номли китобхонлик акцияси ўтказилди

“Болаларга маърифат улашамиз” номли китобхонлик акцияси ўтказилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Ғ.ЮСУПОВ / Telegram

Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 2008 йилнинг 8 январидан эътиборан кучга кирди. Бола ҳуқуқлари соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш йўли билан болаларни, шу жумладан етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизими яратилди.

Фото: Ғ.ЮСУПОВ / Telegram

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

Фото: Ғ.ЮСУПОВ / Telegram

Мамлакатимизда ҳам ҳар йили “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан турли шиорлар остида учрашувлар, давра суҳбатлари, акциялар ташкил этилиб келинмоқда. Шунингдек, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Фото: Ғ.ЮСУПОВ / Telegram

Жорий йилда ҳам мазкур анъаналар ва ташаббус доирасида кўргазмали байрам тадбирлари, китоб улашиш акциялари ташкил этилиб, болаларга олам-олам қувонч улашилмоқда.

Вилоят Маънавият ва маърифат маркази ва унинг туман-шаҳар бўлинмаси раҳбарлари томонидан “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан мактабгача таълим муассасаларида “Болаларга маърифат улашамиз” номли китобхонлик акцияси ўтказилди. Акция доирасида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларига китоблар жамланмалари совға тариқасида тақдим этилди ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.  

Ғ.ЮСУПОВ

Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилояти бўлими раҳбари

Report Page