Гулистонлик ота хорижга чиқиш учун 117 (+11) миллион сўм тўлади

Гулистонлик ота хорижга чиқиш учун 117 (+11) миллион сўм тўлади

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ота хорижга бормоқчи. Бироқ, унга нисбатан мамлакатдан четга чиқиш бўйича алиментдан қарздорлиги учун чеклов қўйилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор О.Т.дан ундирувчи К.М.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган 117.876.000 сўм алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

Шунингдек, ВОЯГА ЕТГУНИГА ҚАДАР яна бир қиз фарзанди учун айнан ўша ота 11 000 000 сўм алимент пулларини тўлиқ тўлаб берди.

Фуқаролик ишлари буйича Гулистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор О.Т.дан ундирувчи З.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланганди. Ижро харакатлари давомида қарздор томонидан фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган 11 000 000 сўм алимент пуллари тўлиқ тўлаб берилди.

Ҳар иккала тўловлар амалга оширилгач, отага қўйилган чекловлар бекор қилиниб, хорижга чиқишга рухсат берилди.

Шавкат Рахмонов,

Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси.

Report Page