БАХТЛИ БОЛАЛИК-ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

БАХТЛИ БОЛАЛИК-ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан эълон қилинган «Бахтли болалик –қонун ҳимоясида” акцияси Сирдарё вилоятининг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Хусусан, вилоят марказидаги Гулистон шаҳар Истироҳат боғида жойлашган Нуронийлар масканининг байрамона безатилган ҳовлисида ташкил этилган тадбир ҳам катта шодиёнага айланиб кетди. 

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

 Тадбир аввалида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов болажонларни байрам билан қутлаб, акция доирасида улар учун ташкил этилган китоблар ва ҳунармандчилик кўргазмалари, викториналар, қувноқ шашкалар, ҳуқуқий тестлар ечиш каби қизиқарли ўқинларда фаол иштирок этишга чорлади. Шу билан бирга болажонларнинг ота-оналари улар учун шу ернинг ўзида бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари мумкинлиги айтиб ўтилди. 

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

 Тадбирда ҳомийлари болажонларни ширинликлар ҳамда музқаймоқлар билан сийладилар. 

Қувноқ викторинада иштирок этган фаол болажонлар адлия бошқармасининг совғалари билан тақдирландилар. 

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Айниқса, ҳуқуқий тестларни ечишга болажонлар жуда қизиқиб қолишди. Қувноқ шашкалар ҳам болаларни ўзига жам қилди.

Тадбир сўнгида энг фаол иштирок этган болажонлар ҳамда ҳамкор ташкилотларга вилоят адлия бошқармасининг ташаккурномаси топширилди.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

- Бугунги байрам байрамлар биз учун энг севимли байрам, - дейди Гулистон шаҳридаги Хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатнинг 6-синф ўқувчиси Нодирбек Тоғаев. – Бугунги тадбир эса биз кутганимиздан ҳам аъло бўлди. Бизни жону дилидан севиб, биз ҳақимизда қайғурган барчага каттакон раҳмат!

- Мен ҳуқуқий тест ечишда иштирок этдим ва ғолиб бўлдим, - дейди 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Лазиз Ҳасанбоев. – Менга бугунги байрам жуда ёқди. Шунақа байрамлар кўп бўлишини истаймиз.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбирда сирдарёлик ёш қўшиқчи Жаҳонгир Нурматов ҳамда Ўзбек Давлат филармониясининг вилоят бўлими томонидан тайёрланган ажойиб концерт дастури намойиш этилди. Шўх-шан болажонлар ҳамда уларнинг ота-оналари яйраб дам олдилар.

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Ўзбек халқи бутун дунёда жуда болажон халқ деб эътироф этилади, - дейди вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Қудратов. - Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдан иборатдир. Ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир. Бугун эртамиз эгаларига кўрсатилаётган эътибор келажакда уларнинг Ватанига садоқатли, жисмонан ва маънан баркамол бўлиб етишишида муҳим омил ҳисобланади. 

Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Тадбир сўнгида Нуронийлар жамғармаси раиси ўринбосари Рустам Бектемиров болаларни ва бугунги тадбир ташкилотчилари, юртимизда тинчлик –фаровонлик бўлишини тилаб дуо қилди. Тадбир куй-қўшиқлар остида узоқ давом этди.

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page