Гулистон шаҳрида “Ҳар бир бола, меҳр-этиборда” кўргазмаси бўлиб ўтди

Гулистон шаҳрида “Ҳар бир бола, меҳр-этиборда” кўргазмаси бўлиб ўтди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси

2019 йил 30 май-1 июнь кунлари Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида “1- июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан “Ҳар бир бола, меҳр-эътиборда”  шиори остида махсус хафталик доирасида “Мусаввирлар ижоди болажонлар нигоҳида” деб номланган кўргазма ўтказилди. Кўргазма 2019 йилнинг 1 июнь кунигача давом этиши белгилаб қўйилди.

Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси

   Кўргазмада рассомлар З. Иноғомовнинг ҳамда А.Бойбековнинг асарлари намойиш этилди.

   Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи директори З.Холдоров сўзга чиқиб, “1-июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати биланболажонларнитабриклади ва музей кўргазмалари ҳақида гапириб ўтди.Тадбирда Гулистон шаҳар 1-мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари Р.Нурмонова, М.Эсонбоевалар сўзга чиқиб, юртимизда ёш авлод таълим тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор хақида ўз мулохозаларини билдирдилар. Тадбир давомида муассаса тарбияланувчилари Ватанни улуғловчи шеърларни ёддан айтиб бердилар.

Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси

   Кўргазмада Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходимлари, Гулистон шаҳар 1-мактабгача тарбия муассасаси ва бошқа меҳмонлар иштирок иштирок этдилар. Меҳмонлар З.Иноғомов ва А.Бойбековнингнинг асарлари билан яқиндан танишдилар.   

Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси

  Тадбирда жами: 32 нафар иштирокчи, шулардан:3 нафар кексалар, 29 нафар ёшлар иштирок этдилар. 

Фото: Сирдарё вилояти маданият бошқармаси

   2019 йилнинг 31 май санасида музейда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. “Очиқ эшиклар куни”да Гулистон шаҳридаги 1-2-сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг музейга бепул ташрифлари амалга оширилди.   Тадбирда жами: 50 нафар иштирокчи, шулардан:6 нафар кексалар, 44 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Сирдарё вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати


Report Page