Янгиер шаҳрида бир қатор юридик шахслар жавобгарликга тортилди

Янгиер шаҳрида бир қатор юридик шахслар жавобгарликга тортилди

Sirdaryo Xabarlari
Фото: Google images

Хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахслари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўймаганлиги оқибатида ДСИ томонидан инкассо тошириқномаси орқали ўз вақтида тўлаб берилмаган солиқ суммалари бюджетга ундириб олиниши натижасида ХЮСлар мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 59-моддаси талаби бузилиши йўл қўйилганлиги юзага келганлиги ва уларга нисбатан ЎзР.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси 6-қисмида назарда тутилган хуқуқбузарликни содир этганликлари учун Маъмурий суд томонидан жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилди.

Янгиер шахар Давлат солиқ инспекциясининг масъул ходимлари томонидан 2019 йилнинг апрель ойи давомида ўтказилган камерал текшируви натижасида қуйидагилар аниқланди.

1. "SAYFULLO AVTO PLYUS" МЧЖ бош хисобчиси Каримжонов Журабек Шарифуллаевич томонидан 2018 йилнинг 4-чораги учун хисобланган 238.836,56 сўм ер солиғи суммасига ўз вақтида банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўйилмаганлиги сабабли, Янгиер шахар ДСИ томонидан 10.12.2018 йилдаги 1200022285-сонли инкассо топшириқномалари орқали ушбу тўлов суммаси бюджетга ундириб олинган.

2. “TRANS-IMKON-SERVIS” МЧЖ бош хисобчиси Қундузов Олимжон Махмаюнусович томонидан жамиятнинг 2019 йил март ойи учун хисобланган 1685228,54 сўм ер солиғи тўлови суммасига ўз вақтида, яъни 10.04.2019 йилгача банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномасини солиқ турининг бошқа код рақамига нотўғри қўйилганлиги сабабли, Янгиер шахар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 15.04.2019 йилдаги 470004201-сонли инкассо топшириқномаси орқали ушбу ер солиғи тўлови учун тўлов суммаси бюджетга ундириб олинган.

3. "YANGIYER-FARAVON-ZOMIN" ХК рахбари Исманқулов Хайрулло Абдуллаевич томонидан хусусий корхонанинг 2018 йил 4-чораги учун хисобланган 2.700.596,58 сўм даромад солиғи тўлови ва 2019 йилнинг 1-чораги учун 3.888.228,96 сўм алкоголь махсулотлари сотиш хуқуқи учун йиғимига хисобланган тўлов суммаларига ўз вақтида банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўйилмаганлиги сабабли, Янгиер шахар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 13.03.2019 йилдаги 470003871-сонли ва 16.04.2019 йилдаги 470004228–сонли инкассо топшириқномалари орқали ушбу солиқ тўлови учун тўлов суммалари бюджетга ундириб олинган.

4. "SAMAN-LAZIZ-SAVDO" МЧЖ бош хисобчиси Газиева Гулнора Абсалямовна томонидан 2019 йилнинг 1-чораги учун хисобланган 306930.00 сўм мулк солиғи тўлов суммасига ўз вақтида, яъни 10.03.2019 йилгача банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўйилмаганлиги сабабли, Янгиер шахар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 19.03.2019 йилдаги 1200035630-сонли инкассо топшириқномаси орқали мулк солиғи тўлови учун тўлов суммалари бюджетга ундириб олинган.

5. "UMIDJON-SAVDO 2019" МЧЖ рахбари Кушмуратов Фурқат Мустафаевич томонидан 2019 йил 1-чоракнинг февраль ойи учун хисобланган 627991,59 сўм қўшимча қиймат солиғини бюджетга ўз вақтида ўтказилиши таҳлил қилинганда қўшимча қиймат солиғи суммасига ўз вақтида, яъни 25.03.2019 йилгача банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўйилмаганлиги сабабли, Янгиер шахар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 28.03.2019 йилдаги 1200036380-сонли инкассо топшириқномаси орқали қўшимча қиймат солиғи учун ушбу тўлов суммалари бюджетга ундириб олинган.

6. "XAFIZA ONA-T" ХК рахбари Турдиқулов Даврон Анварович томонидан 2019 йилнинг февраль ойи учун хисобланган даромад солиғи 276853,69 сўм хамда 277130,81 сўм ягона ижтимоий тўлов суммасини бюджетга ўз вақтида ўтказилиши таҳлил қилинганда, хисобланган 276853,69 сўм даромад солиғи хамда 277130,81 сўм ягона ижтимоий тўлов суммасига ўз вақтида, яъни 25.03.2019 йилгача банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўйилмаганлиги сабабли, Янгиер шахар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 26.03.2019 йилдаги 470003970-470003971-сонли инкассо топшириқномалари орқали ушбу тўлов суммалари бюджетга ундириб олинган.

7. "AUTO YAN DRIVERS" МЧЖ бош хисобчиси Қушбеков Иномжон Икромжон ўғли томонидан 2019 йил 1-чоракнинг февраль ойи учун хисобланган 300081,26 сўм соддалаштирилган қўшимча қиймат солиғини бюджетга ўз вақтида ўтказилиши таҳлил қилинганда, хисобланган 300081,26 сўм соддалаштирилган қўшимча қиймат солиғи суммасига ўз вақтида банкдаги хисоб рақамига тўлов топшириқномаси қўйилмаганлиги сабабли, Янгиер шахар Давлат солиқ инспекцияси томонидан 26.03.2019 йилдаги 1200036112-сонли инкассо топшириқномаси орқали соддалаштирилган қўшимча қиймат солиғи учун ушбу тўлов суммаси бюджетга ундириб олинган.

Текшириш хужжатлари таъллуқлиги бўйича, Янгиер шахар маъмурий суди томонидан 2019 йил апрель ойи давомида сайёр суд мухокамаларида кўриб чиқилди ва хуқуқбузарларга нисбатан қонуний  чоралар кўрилди.

А.Охмирзаев

Янгиер шахар ДСИ «Солиқ қарзларини ундиришни ташкил этиш» бўлими бошлиғи

Report Page