Сирдарё туманида 2020 йил ғалла ўриш мавсумида хосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

Сирдарё туманида 2020 йил ғалла ўриш мавсумида хосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё тумани "Izdiyod" (кластер) кўптармоқли фермер хўжалигида ташкил этилган семинарда туман сектор раҳбарлари, ўрим -йиғим отрядлари раҳбарлари ҳамда миришкор деҳқонлар иштирок этдилар.

Бўлиб ўтган семинарда Сирдарё тумани ҳокими, 1 -сектор раҳбари Алижон Мухамадиев янги ҳосил ўрим-йиғими тарадудида турган ғаллакорлар ва ўрим-йиғим отряди қатнашчиларини мавсум бошланаётгани билан қутлади.

Шунингдек ғалла ҳосилини қисқа муддатларда нес-нобуд қилмай ўриб олиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Ғалла хирмони ўтган йилдагидан янада барокатли бўлишида мавсум иштирокчилари ишига ривожлар тиланиб, Қуръон тиловат қилинди. Бир бош қорамол сўйилиб ва кам таъминланган оилаларга эҳсон қилиниб тарқатилди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page