Гулистонда лифтда қолиб кетган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

Гулистонда лифтда қолиб кетган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

@Sirdaryo
Фото: Видеодан скриншот

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Жорий йилнинг 27 май куни соат 19:15 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ТБМ навбатчи-диспетчерлик хизматига Гулистон шаҳар Буюк келажак маҳалласи 18-кўп қаватли уйнинг 6 ва 7 қавати оралиғида техник носозлик сабабли лифт тўхтаб қолиб, ушбу уйнинг 21 хонадонида яшовчи 2005 йил туғилган Д. Ж қолиб кетганлиги тўғрисида ҳабар тушган.

Махсус қутқарув отряди ходимлари воқеа жойига етиб бориб, лифтда қолиб кетган фуқаро олиб чиқилди ва оила аъзоларига соғ-саломат топширилди", - дейилади хабарда.

Report Page