БОЁВУТ: Ветеринарларнинг мўжазгина қўрғонида ташкил этилган мўжазгина боғ

БОЁВУТ: Ветеринарларнинг мўжазгина қўрғонида ташкил этилган мўжазгина боғ

@Sirdaryo
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

Кўп йиллардан буён ташкилот-корхона ёки муассасаларни ободонлаштириш, унда вақти-вақти билан хашар ташкил қилиш шу даражага кўтарилдики, айрим ҳолларда мутасаддиларнинг хатти-ҳаракатлари ўз ишчи-ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш дея баҳоланган вақтлар ҳам бўлди.

Аммо ўзи меҳнат қилаётган қўрғонда ишчанлик кайфиятини уйғотувчи муҳитни ким яратиши керак?  Агарда иш жойимизни бодонлаштиришни мажбурий меҳнатга йўяверсак у қандай ҳолатга келиб қолиши мумкин? Касбимизни севишимиз мумкин, лекин меҳнат фаолиятимизни юритадиган қўрғонга меҳримиз қачон уйғонади, қачонки уни ободонлаштирсак, озода ва саришта қилсакгина касбимизга бўлгани каби меҳр уйғониши мумкин.

Сир эмаски, ҳар қандай ташкилот ёки идора бўлсин фаолият юритаётган биносидаги муҳит ва шарт-шароит унда ишловчи ходимларнинг ишчанлик кайфиятига таъсир этмай қолмайди.

Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими биноси ўтган асрда, янада аниқроқ айтадиган бўлсак 1974 йилда қурилган бўлиб, яқин 40 йил ичида таъмирланмаган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, бу ерда ишловчиларни қандай руҳлантириш мумкин? Уларда ишхонасига бўлган меҳрни қандай уйғотиш мумкин? Бўлим биносининг ҳозирги кўриниши эса анча яхши.

Мана икки йилдирки, Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими биноси жорий таъмирланиб, унда фаолият учун зарур ёрдамчи бинолар ва воситалар (крематорий, қутуриш касаллигига гумон қилинган ҳайвонлар учун қафас) қурилди.

Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

Ундан ташқари бўлим раҳбари Акбар Тилябовнинг ташаббуси билан идора ҳудуди гулларга бурканди. Бу ерда мўжазгина боғ ҳам ташкил этилган. Унда мевали дарахтлар ҳам мавжуд бўлиб, олма, гилос, беҳи, бодом кўчатлари тартиб билан режалаштирилиб экилганлигига гувоҳ бўласиз. Бундан вужудга келган муҳит эса бўлимда фаолият юритувчи ишчи-ходимларига юқори кайфият ва руҳланиш бахш этиш билан бирга иш самарадорлигига ҳам ўзининг таъсирини ўтказмоқда.

Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими
Фото: Боёвут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими

Биз эса бу каби ободончилик, иш жойига бўлган эътибор бошқа ташкилот ҳамда корхоналарнинг мутасаддилари учун чақириқ ва руҳлантириш манбаига айланишини истаб қолар эдик.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page