Вилоятимизда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Бахтли оила” лойиҳаси амалга оширилмоқда

Вилоятимизда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан “Бахтли оила” лойиҳаси амалга оширилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Google Images

2020 йил 27 май куни Сайхунобод тумани 8-сонли мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида “Бахтли оила” акция ойлиги муносабати билан ажрим ёқасига келиб қолган, низоли ёш оилалар иштирокида вилоят ҳокими ўринбосари О.Носиров бошчилигидаги ишчи гуруҳи туманга ташриф буюриб ажрим ёқасидаги ёш оилаларни яраштириш масаласи кўрилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят маҳалла ва оила бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу семинарда малакали психологлар жалб этилиб хар бир ёш оилалар билан якка тартибда сухбатлар ўтказилди хамда ёш оилаларнинг қизиқтирган ва муаммо бўлиб турган масалалари жойида хал этилди.

Натижа ажрим ёқасига келиб қолган 6 та ёш оилалар шу жойнинг ўзида яраштирилди. Жамоатчилик иштирокида яраштирилган оилаларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Бундан ташқари нуронийлар ва зиёлилар билан биргаликда 12 та ажрим ёқасидаги ёш оилаларнинг хонадонларига борилиб индувидуал тартибда сухбатлар уюштирилди ва ушбу оилаларга ўйлаб кўришлари учун муддатлар берилди.

Лойиҳа давом этмоқда. Яқин кунларда келгусида оила қуришни ният қилган сайхунободлик ёшлар иштирокида “Оила муқаддас қўрғон” мавзусида мақсадли семинарлар ўтказиш, ибратли оилалар хонадонида оила сирлари бўйича маърифат дарсларини ўтиш режалаштирилган. 

Вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар котибияти ахборот маркази

Report Page