Майнинг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистонда об-ҳаво рекорд даражада исиди

Майнинг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистонда об-ҳаво рекорд даражада исиди

@Sirdaryo
Фото: "Sof.uz"

Ўзгидрометнинг хабар беришича, ўтган дам олиш кунларидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида ҳаво жуда исиди, дейилади "Sof.uz" хабарида. Ҳарорат кудан-кунга кўтарилиб, кеча 26 май куни 35-39 даражани, жанубда 39-40 даражани ташкил қилди. Энг юқори ҳароратлар Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида кузатилди, бу жойларда кундузи ҳаво 40-42 даражагача, айрим чўл туманларида 44 даражагача қизиди.

Бундай ҳарорат кўрсаткичлари Ўзбекистонда май ойининг охири учун хос эмас. Республикамизнинг деярли барча минтақаларида шу куннинг ҳарорат рекордлари қайд этилди.

Ўзбекистон шимолида айрим жойларда бутун ой учун максимал ҳароратнинг янги рекордлари қайд этилди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги кўпчилик метеорологик станциялар маълумотларига кўра, 2020 йил 26 майда қайд этилган бундай юқори ойлик ҳарорат аввал ҳеч қачон кузатилмаган.

Тошкенда, масалан, май ойида энг юқори ҳарорат 39,9 даража бундан анча олдин 1902 йилда қайд этилган. Охирги 20 йил ичида энг юқори ойлик ҳарорат 2004 йилда кузатилган ва 38,6 даражани ташкил қилган. Қолган кузатув йилларида энг иссиқ йилларда Тошкентда май ойидаги ҳарорат 37 даржадан юқори бўлмаган. Республикамиз жанубида бу йил май ойи охирининг ҳароратлари ўз рекорд қиймати — 43-44 даражага етмайди.

Ойнинг охиригача республикада асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республикамизнинг шимоли ва чўл зонасида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража атрофида бўлади, мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 40-42 даражагача кўтарилади. 29–30 май кунлари ҳарорат бир оз (2-3даражага) пасаяди. Ёзнинг бошида об-ҳавода сезиларли ўзгариш бўлмайди.

Report Page