Сирдарёда беморга ўз вақтида ёрдам бермаган шифокор жазоланди

Сирдарёда беморга ўз вақтида ёрдам бермаган шифокор жазоланди

@Sirdaryo
Фото: "Янги Ўзбекистон"

Сирдарё тумани “Адолат” МФЙда яшовчи истеъмолчи Д.М. Сирдарё туман шошилинч тез тиббий ёрдам муассасасига йўлланма билан боришига қарамай, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган. Ўз вақтида керакли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланмаганлиги оқибатида шифохонада беморнинг қон босими янада кўтарилган.

"Янги Ўзбекистон"нинг ёзишича, истеъмолчи билдирган эътирозли мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман соғлиқни сақлаш бўлинмаларига истеъмолчининг ҳуқуқи ҳимоя қилиниши юзасидан сўров хати юборилди.

Натижада Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тегишли ишлар амалга оширилиб, Д.М.га керакли тиббий дори воситалари етказилди. Сарсонгарчиликка йўл қўйган, ишига нисбатан бефарқ бўлган туман шифокорига нисбатан хайфсан интизомий жазоси тайинланди.

Report Page