Коронавирусга чалинган “Ипотека банк“ ходими қаерларда бўлгани маълум қилинди

Коронавирусга чалинган “Ипотека банк“ ходими қаерларда бўлгани маълум қилинди

@Sirdaryo
Фото: "Халқ Сўзи Online"

“Ипотека банк“ ходимида коронавирус аниқланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева у қаерларга боргани ҳақида маълумот берди, дейилади "Халқ Сўзи Online" хабарида.

“Айни пайтда коронавирус юқтирган “Ипотека банк“ ходимининг вирусни қаердан юқтиргани, кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлаш учун суруштирувлар ўтказилмоқда.

Мазкур беморга оид маълумотларни аниқлаш жараёнида унинг “Буюк ипак йўли“ кўчасидаги “Салом“ чойхонаси тўғрисида жойлашган “Корзинка“ супермаркетида ва “Экобозор“да кунора бозорлик қилгани маълум бўлди“, дейди Убайдуллаева.

Report Page