Мирзаобод туманидаги "Навбаҳор" маҳалласининг 5 та кўчасидаги таъмирланаётган ҳовли жойларнинг ҳар бирига Наманганлик усталар томонидан иссиқхоналар ҳам қуриб берилмоқда

Мирзаобод туманидаги "Навбаҳор" маҳалласининг 5 та кўчасидаги таъмирланаётган ҳовли жойларнинг ҳар бирига Наманганлик усталар томонидан иссиқхоналар ҳам қуриб берилмоқда

@Sirdaryo
Мирзаобод туман хокимлиги

Мирзаобод туманидаги "Навбаҳор" маҳалласида бугунги кунда таъмирлаш ва тиклаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Фарғона вилоятидан 53 та пудратчи ташкилотлар билан биргаликда 1025 нафар хашарчилар, Наманган вилоятидан эса, 64 та пудратчи ташкилотлар ва 1184 нафар хашарчилар жонбозлик кўрсатиб ишламоқдалар. Энг кўнгилга ёққани ҳар бир вилоят дан келган қурувчи усталар уйларни таъмирлаш билан биргаликда ўз услубларини ҳам тақдим этишмоқда,.

Мирзаобод туман хокимлиги

Фарғоналиклар шинам тандирхоналар, дам олишга ёғоч сурилар ва темир трубалардан сўритоклар кўтариб бераётгани ҳамда машхур олтиариқнинг Хусайн узумларидан келтириб, экиб бермоқчилиги, Наманганликларнинг эса, 132 та хонадон уйларини чиройли таъмирлаш билан биргаликда ҳар бир хонадон учун бир сотихлик ерга "Томорқа" МЧЖ қурувчи ташкилоти томонидан иссиқхоналар қуриб бераётганлиги, бу билан бирга хонадон эгаларининг эртанги таъминотига ҳам хисса қўшаётганлиги таҳсинга сазовор албатта. Наманган вилояти қурилиш бош бошқармаси раҳбари Султонов Саидакмални айтишича уйларни таъмирлаш, пардозлаш ишлари якунлангач, ҳовлиларни гулзор қилишга ҳам ёрдам бериш ниятлари бор экан. Бу яхши ниятлар ва ҳаракатлар маҳалла аҳлини кўнглини тоғдек кўтармоқда.

Мирзаобод туман хокимлиги
Мирзаобод туман хокимлиги

Мирзаобод туманидаги сув тошқини оқибатларидан талофат кўрган хонадонларнинг сифатли таъмирланиши, яна ҳар бир ҳовлига бир сотих ерга иссиқхоналар, сўри ва токсўрилар, шинам тандирхоналаргача қуриб берилаётгани, етказилган зарар ўрни ортиғи билан қоплаб берилаётганлиги аввало юртбошимизнинг, қолаверса юртдошларимизни олийҳиммат инсонлар эканлигидан хабар беради.


Мирзаобод туман хокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page