СУВ ТОШҚИНИДАН АЗИЯТ ЧЕККАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА 

СУВ ТОШҚИНИДАН АЗИЯТ ЧЕККАН ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА 

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Мирзаобод тумани Навбаҳор, Дўнгариқ, Ҳақиқат маҳалла фуқароларининг ишчи гуруҳи тумандаги Мирзачул МФЙда жойлашган боғча биносида фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди. Бу ерда Сардоба сув омбори тошқинида азият чеккан фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш давом этмоқда. 

-Кечанинг ўзида 182 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган эди. Мурожаатлар асосан ҳужжатларни тиклаш, мол-мулкка етказилган зарарларни қоплаш мавзусида. Ҳужжатларни тиклаш бўйича мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, туман ФҲДЁ бўлимига йўналтирилмоқда, - дейди Мирзаобод туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов.  

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

Report Page